...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги автомобиль заводи иш бошлаши мумкин


19:23, 26.04.2018 Жамият
 10 014

“Режаларимиздан бири автомобилларимизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш”, дейди заводнинг савдо бўлими бошлиғи.

“УАЗ” МЧЖ Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Айни дамда музокаралар бошланғич босқичда”, дейди “УАЗ”нинг МДҲ бўйича савдо бўлими бошлиғи Алексей Заболотнов.
 
“Режаларимиздан бири автомобилларимизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўлиб, бу ерда автомобиль бизнесини ривожлантириш бўйича яхши имкониятлар бор”, дейди Алексей Заболотнов.
 
Унинг маълум қилишича, айни дамда “УАЗ” вакилари “Ўзавтосаноат” билан яқин ҳамкорликда, ушбу лойиҳанинг иқтисодий асослари ўрганиб чиқишмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, Ўзбекистонда “УАЗ”нинг Patriot, Pickup ва Profi моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
 
“Эҳтиёт  қисмлар билан таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш борасида анъанавий равишда, ғарбий брендларга қараганда мижозга яқинроқмиз”, дея қўшимча қилади Заболотнов. 
 
“УАЗ” 2018 йил сотув режалари борасида Ўзбекистонда сотилган автомобиллар сонини 1000 тага етказмоқчи. 2017 йилда ушбу кўрсатгич 400 тани ташкил қилган, дея ёзади “Халқ сўзи” нашри.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:УАЗ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар