...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умида Абдуазимова: “Бечора куёвлар...”


14:57, 12.10.2016 Жамият
 9 873

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимованинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирган фикрлари кўплар қатори бизни ҳам ўйлантириб қўйди.

Таҳририятимиз оилавий масалалар, ажримлар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларига кўп эътибор қаратади. Бунга асос бўладиган омилларни эса кўздан қочирмаймиз. Шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимованинг ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирган фикрлари кўплар қатори бизни ҳам ўйлантириб қўйди. Шоира таъкидлаганидек, бугунги севги ҳам ҳамин қадар, унга атаб куйланаётган қўшиқларда оилавий муаммолар акс этяпти. Яъни ёш оиалаларда келиб чиқаётган муаммоли вазиятлар қўшиқларнинг ҳам таъсири бордек.
 
“Онаси ўпмаган, қоғозга ўралган қантдек сақланган қиз қолдими, ўзи?

Қўшиқларни эшитиб хавотирга тушаяпман. “Сенга бахт тилайман, аммо бахтли қилолмайман”, деб куйласа биттаси, бошқаси “Тўйингга боролмайман”, деб онаси билан йиғлашиб тунни ўтқазади.

Ҳатто, тўйхонада ҳам ёлғончи ёрдан гапириб, куёв олдида мазза қилиб ер тепиниб рақсга тушишади... 

Бечора куёвлар...”, деб ёзади Абдуазимова.
 
Шоиранинг сўзларида жон бордек. Нимани куйлаяпсиз, нималар деяпсиз, ҳурматли хонандалар. Бизчи, биз нимага ер тепиб рақс тушяпмиз? Бу саволларнинг бериш фурсати етгандек...

Теглар:Умида Абдуазимова Оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар