...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик йигит Нью-Йоркда ўз онасининг қотилига айланди


14:22, 12.10.2016 Жамият
 11 468

Роман Горбунов қотиллик ва онасининг жасадини беркитишда айбланмоқда.

АҚШнинг Нью-Йорк штатида истиқомат қилиб келган, асли ўзбекистонлик йигит ўз онасининг қотилига айланди, дея хабар бермоқда “Nydailynews.com” сайти. 
 
Ўтган шанба куни Нью-Йорк полицияси Куинс туманидаги кўллардан бирида ўз ўғли томонидан ўлдирилган 58 ёшли аёл жасадини топди.
 
Деярли 30 соат давом этган қидирув ишлари натижасида ғаввослар марҳуманинг жасадини Willow кўлидан топиб чиқди.  Жасад ўғилнинг сумкасига жойлаштирилган эди.
 
Роман Горбунов қотиллик ва онасининг жасадини беркитишда айбланмоқда. Шанба куни Горбуновни 112-полиция участкасига олиб кетилди.
 
Унинг сўзларига кўра, қотил онаси билан тез-тез зиддиятга бориб турган. 27 сентябрь куни шунга ўхшаш зиддиятларнинг бирида онаси унга санчқи ўқталади. Шундан сўнг у онасининг бошига ликопча билан зарба берган ва онасини ўлгунича таёқ билан урган.
 
Кейин жасадни ўз сумкасига жойлаштирган, такси чақирган ва қопни кўлга бориб улоқтирган. Кейинчалик, такси ҳайдовчиси полицияга катта хажмдаги сумкаси бор шубҳали шахсни кўлга элтиб қўйгани ҳақида ҳабар бераган.
 
Гумонланувчи Роман Горбунов июнь ойида  онлайн тарзида махсус қопларни сотиб олган. Балки ўз онасининг қотили бу ишларни олдиндан режалаштирган бўлиши ҳам мумкин.
 
Айбланувчи ўзи истиқомат қиладиган кўп қаватли уйнинг қоравулхонасидан кузатув камераси тасвирини кўрсатиб турувчи экранни ўғирлаётган вақтда қўлга тушди.
 
Маълумотларга қараганда, олдин Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида истиқомат қилган Горбуновлар оиласи 2010 йилда Грин Кард орқали АҚШга борган.
Зуҳра Одилова

Теглар:Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар