...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Андрей Карловнинг фожиали вафоти муносабати билан Россияга ҳамдардлик билдирди


16:58, 20.12.2016 Жамият
 2 420

“Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз”, дейди Президент.

Аввалроқ, Россия Федерациясининг Туркиядаги элчиси Анқара шаҳридаги бадиий галереядаги тадбир чоғида отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Россиянинг Туркиядаги Элчиси Андрей Карловнинг шафқатсиз суиқасд натижасида ҳалок бўлганлиги муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.
 
“Биз ҳар қандай шакл ва кўринишдаги терроризм ва экстремизм ҳаракатларини қаттиқ қоралаймиз. Мазкур фожиа ҳозирги замоннинг шундай ноинсоний таҳдидларига қарши курашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг барча кучларини бирлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатди.  Ушбу қайғули кунларда Ўзбекистон Россия халқи билан ҳар томонлама бирдамлигини билдиради”, дейди Шавкат Мирзиёев ўз мактубида.
 
Давлатимиз раҳбари Россия дипломатининг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Таъзия Ўзбекистон-Россия Андрей Карлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар