Академиядаги мавжуд барча таълим йўналишларидаги ўқиш даври бир йил муддатга қисқарди
Ўзбекистондаги йирик ва фундаментал олий таълим муассасаси бўлмиш Тошкент тиббиёт академиясида ҳам қабул жараёнлари кўтаринки руҳда ўтмоқда.
“Жорий йилда академияда янги йўналишлар ташкил этилгани йўқ. Ҳужжат топширишга келган абитуриентларга тўғри тушунча ва йўналиш бериш мақсадида маслаҳат марказини жорий этдик. Ҳар бир келган абитуриент у ерда масъул профессор-ўқитувчилардан академиядаги таълим тизими, йўналишлар ҳақида чуқурлаштирилган маълумотлар олишлари мумкин. Бу йўналиш танлашда адашмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда”, дейди академия қабул ҳайъати маъсул котиби Илҳом Магзумов.
Жорий йилдан эътиборан академиядаги мавжуд барча таълим йўналишларидаги ўқиш даври бир йил муддатга қисқартирилди.
Қуйида Тошкент тиббиёт академиясининг қабул квоталари ва ўқув даврийлиги ҳамда йўналишлар ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.