Автобус ағдарилиши ўзбекистонлик фуқаролар учун жуда ҳам қимматга тушди.
Бугун, 22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган “Самара-Шимкент” йўналишида йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетган.
Натижада автобус ичида бўлган ўзбекистонлик 9 фуқаро ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 17 киши жиддий жароҳат олиб, шифохонага етказилди.
“Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 10:20 да Актобе вилоятидан ўтган 946-км катта автомобиль йўлида “Самара-Шимкент” йўналишида ҳаракатланаётган икки қаватли Mercedes русумидаги автобус ағдарилиб кетган.
Бунинг оқибатида автобус ичида бўлган 9 ўзбекистонлик фуқаро ҳаётдан кўз юмган. 18 таси эса жиддий жароҳат билан шифохонага олиб борилди. Улардан бири Қозоғистон фуқаролигига мансуб, 17 таси ўзбекистонлик фуқаролардан ташкил топган. Ҳодиса жойининг ўзида 25 кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилди”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, автобусда 52 йўловчи бўлган, улардан 50 нафари ўзбекистонлик, 2 нафари қозоғистонлик фуқаролар эди. Автобус йўловчиларни Россия Федерациясидан “Самара-Шимкент” йўли орқали Ўзбекистонга олиб келаётганди.

Акмал Эшонхонов