...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўлсиз-оёқсиз Ник Вуйчич учинчи марта ота бўлади


14:51, 22.06.2017 Шоу-бизнес
 5 769

Бугунги кунда Ник Вуйчич жуда кўплаб инсонларда ўзларига бўлган ишончни уйғотиб келмоқда.

Туғма қўлсиз ва оёқсиз бўлган машхур австралиялик нотиқ Ник Вуйчичнинг ҳаёт йўли кўпчиликка маълум. У тез орада ота бўлиш арафасида.
 
34 ёшли нотиқ ва унинг рафиқаси Канаэ Мияхарнинг тўйлари 2012 йилда бўлиб ўтган эди. Ҳозиргача уларнинг 4 ёшли Киёси ва 2 ёшли Деяна исмли ўғиллари бор. Ҳар икки ўғил ҳам соғлом.
 
Қайд этиш керак, Ник туғилиши билан унга шифокорлар “Тетра-амелия синдроми” деган ташхис қўйишган эди. Тетра-амелия – ирсий, жуда кам учрайдиган касаллик бўлиб, бундай инсонларнинг ҳам оёқ, ҳам қўли йўқ бўлади.
 
Аммо бўлажак нотиқ яшаш учун ўзида куч топа олди. Унинг оёғида иккита бир-бирига ёпишган бармоқлари бўлган ва улар жарроҳлик йўли билан иккига бўлинган. Бу эса унга юриш, ёзиш, сузиш ва бошқа ишларни қилишга имкон берди.
 
Бугунги кунда Ник Вуйчич жуда кўплаб инсонларда ўзларига бўлган ишончни уйғотиб келмоқда.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Ник Вуйчич 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
17:08 22.06.2017

Жудаям кувнок ва ёкимли чехрали инсон, омад бахт ва фарзандлари камолини куриб юришлик насиб этсин Ник Вуйчичга!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!