...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бастакор ва хонанда Меладзе ўғрими?


14:39, 22.06.2017 Шоу-бизнес
 2 965

Қонунга асосланиб, даъво аризаси бир қанча сабабларга кўра кўриб чиқилмаган.

Машҳур бастакор Константин Меладзе плагиатликда айбланиб, иши судга топширилди.
 
Хонанда Полина Гагаринанинг мухлислар орасида хит бўлган “Спектакль тугади” қўшиғи аслида Константин Меладзега эмас, Дмитрий Третьяковга тегишли. Апрель ойида у Фемида хизматчиларига шу масала бўйича даъво аризаси топширган. Судланувчи сифатида Константин Меладзе кўрсатилиб, Россия муаллифлик жамиятига ҳам мурожаат қилинган.
 
Аммо май ойининг сўнгида Москвадаги Пресненский суди даъвони кўриб чиқишни рад қилди. Қонунга асосланиб, даъво аризаси бир қанча сабабларга кўра кўриб чиқилмаган.
 
Энг қизиғи, Полина Гагаринанинг бу қўшиғи 2012 йилда мухлислар эътиборига ҳавола этилган ва бироз вақт ўтгач, қўшиққа клип ишланган. Орадан 5 йил ўтганига қарамай, Дмитрийнинг қўшиқ муаллифлигини даъво қилиши жуда ғалати.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Константин Меладзе Полина Гагарина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!