Президент амалиёт ўтаётган коллеж ўқувчилари билан таълим жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашди.
У ерда амалиёт ўтаётган коллеж ўқувчилари билан Фарғона асаларичилик тарихи, асалнинг шифобахш хусусиятлари, таълим жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашди.
Шунингдек, Фарғона тумани технология касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Ботирали Мавлонов ва Дилнавоз Эшматова Президентга ёшларга яратиб берилаётган имконият, мактаб таълими ўн бир йиллик қилиб қайта белгиланиши борасидаги ташаббуслари учун миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш таклифини билдирган эди.
Шунингдек, жорий йилнинг 20 июнь куни республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва ота-оналарнинг ушбу 11 йиллик таълимга ўтиш юзасидан фикри ўрганилган эди.