Полиция ходимлари қизчадан ота-оналари олдига олиб боришини сўрашганда, у дарров вокзалга ёлғиз келганини айтиб, ёлғон гапирган.
Полиция ходимлари аёллар сумкаси ва катта жомадонни судраб юрган қизни пайқаб қолишган. Кейинроқ маълум бўлишича, қиз вокзалда ёлғиз бўлмаган. Ота-онаси уни вокзалнинг бошқа томонида кутиб турган.
Полиция ходимлари қизчадан ота-оналари олдига олиб боришини сўрашганда, у дарров вокзалга ёлғиз келганини айтиб, ёлғон гапирган. Шундан сўнг қизчани вояга етмаганлар хонасига келтиришган, у бўлса, ота-онаси унга умуман эътибор қаратмаётганини ва шунинг учун ёзги таътилда бувисиникига кетишга қарор қилганини айтган.
Маълум бўлишича, қизчанинг бувиси Калининградда, шу боис у ерга бориш учун уч сутка вақт кетар эди. Полиция ходимлари қизни ота-онасига қайтарди.