Атамалар тасаввур ва дунёқарашни тўлиқ қамрайди. Халқ мақолида “Ёз ёзил, қиш йиғил” дея айтилиши бунинг далили.
Айтилишича, туннинг узайиб, кундузнинг қисқариши – “қиш” (қисилмоқ, сиқилмоқ, тораймоқ маъноларида) сўзи билан аталган. Атамалар тасаввур ва дунёқарашни тўлиқ қамрайди. Халқ мақолида “Ёз ёзил, қиш йиғил” дея айтилиши бунинг далили.
21 мартдан узая бошлаган кун 22 июнда сўнгги шимолий нуқтасига етган ва яна изига қайтган кун қисқара бориб, 22 сентябрда кузги тенгкунликдан сўнг тун узайишни бошлаган. 22 декабрь – ялдо кечаси энг узун тун ҳисобланган. Яна қуёш жанубий нуқтадан изига қайтиб, 21 мартгача тун сиқилиб, кўкламги тенгкунликка етиб келган.
Халқда йилни тўртга бўлиб, 22 март – 22 июнь оралиғи кўклам (Кўзи, Уз, Эрандиз); 23 июнь – 22 сентябргача ёз (Қучиқ, Арслон, Буғдойбоши); 23 сентябрь – 22 декабргача куз (Улгу, Чазан, Ёй); 23 декабрь – 21 мартгача бўлган даврни қиш (Ўғлақ, Кўнак, Балиқ) деб ҳисоблаш шундан келиб чиққан.