...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хакерлар бутун дунё веб-камераларини қўлга олмоқда


13:12, 22.06.2017 Технология
 2 943

Интернетга уланган веб-камераларга 28 доллар эвазига хакерлардан махсус дастурни сотиб олган одам кира олади.

Интернет тармоғида хитойлик хакерлар бутун дунё веб-камераларига кириш имкониятини берувчи дастурий таъминот сотаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
 
Интернетга уланган веб-камераларга 28 доллар эвазига хакерлардан махсус дастурни сотиб олган одам кира олади.
 
Бундан ташқари, Хитой мессенжерларида махсус чатлар бўлиб, уларда ёвуз ниятли кишилар турли кузатув камераларининг логин ва паролларини оммага маълум қилади. Бир кунда 200-400 та қурилма маълумотлари ошкор қилинади.
 
Хитойлик хакерлар томонидан тузилган алгоритм уй ва болаларни кузатиш учун ўрнатилган камераларни назорат қилиш имконини беради. Ёвуз ниятли кишилар веб-камералар фойдаланувчиларининг ҳаётини бемалол кузата олади, камера эгалари эса буни ҳатто сезишмайди ҳам.
Сумбула

Теглар:Веб-камера Хитой хакерлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!