Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенкони Ўзбекистонга таклиф этди.
Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг 2016 йил Самарқандда ўтган учрашувидан кейин Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари фаоллашгани, ўзаро савдо айланмаси сезиларли ошганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириши, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилган.
Александр Лукашенко Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Беларусь Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги муҳим иқтисодий шерик сифатида қарайди. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда.
Қўшма корхоналар ташкил этиш, савдо уйларини кенгайтириш, хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенкони Ўзбекистонга таклиф этди.