Улар ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор бўлган “Мауте” гуруҳининг аъзолари ҳисобланади.
Филиппин мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал Реституто Падилла баёнотига кўра, 22 та жасад Минданоадаги Марави шаҳрида топилган. Улар ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор бўлган “Мауте” гуруҳининг аъзолари ҳисобланади.
Минданаода Филиппин армияси ва “Мауте” террорчилик ташкилоти ўртасида 3 ойдан бери давом этаётган тўқнашувлар натижасида 802 та террорчи йўқ қилинган. 160 нафар Филиппин аскари ва 47 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам қурбон бўлган.
Маълумот учун, Филиппинда ҳозирда 5–6 миллион мусулмон аҳоли яшамоқда.
“Мауте” террорчилик ташкилоти мамлакатдаги Минданао вилоятида ислом шариатига асосланган давлат қуришни мақсад қилган.
Ташкилот бевосита ИШИД террорчи ташкилотининг Филиппиндаги бўлинмаси эканлиги маълум қилинган.