...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин ва Башар Асад Сочида учрашди


11:33, 21.11.2017 Олам
 2 563

Башар Асад давлат ичидаги сиёсий жараёнга учинчи давлат аралашуви масаласида Россиядан кўмак кутмоқда.

20 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Сочида хизмат сафари билан Россияга келган Сурия Араб Республикаси раҳбари Башар Асадни қабул қилди. Бу ҳақда Кремлнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.


 
Россия Федерациясининг раҳбари Сурия президентини терроризмга қарши курашишдаги саъй-ҳаракатлари учун табриклади. Томонлар бу ердаги ҳарбий операция якунланиш арафасида эканлигини тасдиқладилар.
 
Башар Асад давлат ичидаги сиёсий жараёнга учинчи давлат аралашуви масаласида Россиядан кўмак кутаётганлигини яшириб ўтирмади.
 
Учрашув давомида Владимир Путин Башар Асадга Россия Ҳарбий кучлари Бош штаби ҳамда Мудофаа вазирлиги раҳбариятини таништирди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Владимир Путин Башар Асад Россия Сурия Сочи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!