Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан прокуратура тизимида 3 та янги тайинлов эълон қилинди.
Шунингдек, 2016 йилнинг 14 декабрь куни Республика бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган Эргашхўжаев Исломжон Жасурович Жиззах вилояти прокурори вазифасини бажаришга киришди.
Эслатиб ўтамиз, Исломжон Жасурович Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси, Тошкент вилояти ҳамда вилоятнинг Оҳангарон тумани, шунингдек, Тошкент шаҳар Миробод туман прокурори лавозимларида ишлаган.
Республика бош прокурори буйруғи асосан Раҳматов Рашид Насруллоевич Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.