...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар: Тожикистондан Ўзбекистонга Калашников патронини олиб кираётган киши қўлга тушди


09:29, 16.11.2018 Жамият
 9 438

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Амалдаги қонун хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси  ҳудудига тегишли рухсатларсиз қурол-яроғ, портловчи моддалар ва атрофдагилар ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган бошқа предметлар (моддалар) олиб кириш мумкин эмас.
 
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона  пости орқали Ўзбекистон ҳудудига яширинча кириб келаётган ўқ-дори  тўхтатиб қолинди. Бу ҳадқа Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
 
Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган юк поездининг вагонларидан бири  божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур вагоннинг кўз илғамас, хуфия жойига айёрона тарзда жойланган    1  дона 7,62мм. калибрли Калашников автоматининг патрони борлиги аниқланди.
 
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Калашников Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар