Қонунга ўзгартириш киритишда бир-бири билан келишолмай қолган депутатлар бир-бирларига нисбатан куч ишлатишди
Маълумотларга кўра, меҳнат бўйича қонунчиликка ўзгартишлар киритишга розилик билдирган ҳамда ушбу ўзгартишларга қарши томондаги депутатларлар ўртасида низо чиқиб, улар мажлислар залида ўзаро уришиб кетишган.
Депутатлар иш жойидан бериладиган таътилнинг 7 кунга қисқартирилиши, иш ҳафтасининг давомийлиги, қўшимча ишлаган соатлар учун фуқароларга тўланадиган пул миқдорини қайта кўриб чиқаётган эдилар.
Фикрлар тенг келмагач, ўзаро “тўқнашиб” кетган депутатлардан 3 киши жароҳат олди ва шифохонага етказилди.