...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида байрам тадбири бўлиб ўтди


09:00, 08.12.2016 Жамият
 3 406

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилишда маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият, санъат ва спорт намояндалари, кенг жамоатчилик, юртимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов очди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилишда маъруза қилди.

Мустақиллик йилларида халқимиз эришган барча ютуқ ва марралар, иқтисодиётимизнинг улкан суръатлар билан ўсиши Конституциямизнинг ҳаётбахш қудратини, унда мужассам бўлган қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, ҳар томонлама мустаҳкам асосга эга эканини яққол намоён этади, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ислоҳотлар халқимиз турмушининг янада юксалиши, мамлакатимиз ободлиги ва тараққиётини таъминлаш, Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятида обрў-эътиборини юксалтириш ва ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда юксак самаралар бермоқда.
 
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2016 йил мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилинган эди. Бу борада ишлаб чиқилган Давлат дастури асосида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, юксак маънавиятли авлодни тарбиялашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
 
Ушбу дастурда белгиланган тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олиб, соғлом авлодни тарбиялашдек эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижтимоий тузилмалар, ишлаб чиқариш корхоналари, бизнес вакиллари фаол қатнашгани бу ғоянинг умумхалқ ҳаракатига айланганининг яққол намоёни бўлди.
 
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ҳар янги йилга муайян ном бериш яхши анъанага айлангани, бу борада алоҳида давлат дастури ишлаб чиқилиб, комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини қайд этди. Мустақиллигимиз асосчиси бошлаб берган бу анъанага биноан кириб келаётган янги – 2017 йилни мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Бу таклиф йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. 

Тантанали маросимда "”Ватан манзумаси” номли адабий-мусиқий дастур намойиш этилди.
 

Теглар:Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар