...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёшлар муаммоларини эшитадиган виртуал қабулхона очилди


17:03, 10.01.2017 Жамият
 3 896

Ташкилотнинг Фарғона вилояти кенгашида махсус қути ҳам ўрнатилган бўлиб, мурожаатни ёзма равишда ҳам йўллаш мумкин.

Хабарингиз бор, 2017 йил Ўзбекистонда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинди ва Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бутун республикамиз бўйлаб Халқ қабулхоналари ташкил этилиши белгиланди. Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бир қатор давлат идоралари, йирик ташкилотлар ўзларининг виртуал қабулхоналарини ишга туширишмоқда.
 
Ёшлар ташкилотлари орасида биринчи бўлиб “Камолот” ЁИҲнинг Фарғона вилояти кенгаши ўзининг виртуал қабулхонасини ишга туширди. Бундан ташқари, “ишонч телефони” ҳам ташкил этилди.
 
Виртуал қабулхона орқали вилоят ёшларини қийнаётган муаммолар, турли вазиятлар бўйича уларнинг фикрлари ёки таклифлари қабул қилинади. Виртуал қабулхонага мурожаат йўллаш учун “Ferghana.kamolot.uz” сайтига кириш талаб этилади. Бундан ташқари, “Камолот” ЁИҲнинг Фарғона вилояти кенгашида махсус қути ҳам ўрнатилган бўлиб, мурожаатни ёзма равишда ҳам йўллаш мумкин. 
 

Теглар:Ёшлар Камолот Виртуал қабулхона Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар