Намойишчилар сайлов натижаларини қайта кўриб чиқиш бўйича суриштирув олиб борилишини талаб қилмоқда.
Ироқнинг туркманлар яшайдиган Киркук шаҳридаги намойишларда парламент сайловларининг натижалари қалбакилаштирилганлиги айтилмоқда. Намойишчилар сайлов натижаларини қайта кўриб чиқиш бўйича суриштирув олиб борилишини талаб қилмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 12 май куни Ироқда парламент сайловлари бўлиб ўтган эди. Сайлов натижаларига кўра, “Саирун” мусулмон шиалар коалицияси етакчиси Муқтадой ас-Садр парламентдаги 329 ўриндан 54 тасини банд қилиб ғалаба қозонган.
Иккинчи ўринни “Фатҳ” Эрон коалицияси етакчиси Ходи Амир 47 та ўринни банд қилган. Учинчи ўринни “Наср” коалицияси етакчиси амалдаги Бош вазир Ҳайдар ал-Ибод 42 та ўрин билан эгаллаган. Тўртинчи ўринни эса “Давлат қонуни” коалицияси етакчиси амалдаги президент ўринбосари Нур ал-Малик 26 та ўрин билан банд қилган.
P.S.: Ироқда ҳокимият бошқарувидаги ўрин учун эътиқод жиҳатидан мусулмон суннийлар ва мусулмон шиалар ҳамда этник жиҳатдан араблар, курдлар ва туркманлар кураш олиб бормоқда.