...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайинловмас, сайлов! Жиззах янги ҳоким қўлига ўтди


20:56, 30.03.2018 Жамият
 7 891

Мирзиёев Жиззахда ташкилий масалаларга тўхталиб ўтди ва вилоят ҳокимлиги вазифасига номзодни тавсия қилди.

Бугун, 30 март куни “Манас” қишлоғидаги маданият саройида халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
 
Вилоятда янги саноат корхоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни давом эттириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.


 
Пахта майдонини қисқартириш эвазига мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар ташкил этиш, лалми ерларга экспортбоп экинлар экиш, тоғолди ҳудудларда доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 
 
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб сайланди.
 
Маълумот ўрнида, Эргаш Солиев ўтган йилнинг октябрь ойида Жиззаҳ вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Эргаш Солиев ҳоким 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар