...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар бошпанасиз қолди


20:27, 30.03.2018 Олам
 6 346

“Тадбиркор” аёл мигрантларни ижарага қўйиб ҳар ойда катта даромад кўрган.

Россиянинг Тюмень вилоятида аёл 102 нафар мигрантга ноқонуний жой бергани учун жавобгарликка тортилди.
 
Маълум бўлишича, тюменлик аёл уйида Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжондан келган мигрантларни  ижарага қўйгани учун ўтган йилнинг 7 ноябрида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ишлари бўйича Тюмень вилояти бошқармасига чақирилган.
 
Терговда “тадбиркор”  аёл уйда ўзи ҳамда уч нафар фарзанди билан яшагани, мигрантлардан ҳар ойда маълум миқдордаги маблағ олиб тургани аниқланган. Бунинг устига, у мигрантларни рўйхатдан ўтказмаган ва мазкур даромадидан ҳеч қандай солиқ тўламаган.


 
Тергов натижаларига кўра, аёлга 500 минг рубль миқдорида жарима қўлланиши ёки 3 йилгача мажбурий меҳнат колониясига жалб қилиниши мумкин.
 
Прокуратура мазкур иш материалларини судга жўнатган.
Икром Раҳмон

Теглар:мигрант Тюмень 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!