...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона вилоятида икки амалдор пора билан ушланди. Улардан бири ҳоким ўринбосари


13:59, 16.10.2018 Жамият
 8 677

Давлат амалдорлари МЧЖ раҳбаридан пора талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Г.С.” МЧЖ раҳбари У.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди.
 
Қува туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Х.Р. ва туман кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ. тумандаги мактабгача таълим муассасаларидаги таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини “Г.С.” МЧЖ зиммасига юклаш эвазига “Г.С.” МЧЖ раҳбари У.дан келишилган 1500 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Х.Р. ва кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Сурхондарёнинг Бойсун туманида ҳоким ўринбосари ва туман молия бўлими раҳбари, Юнусобод ҳокими, Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳокими ўринбосари, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳокими ўринбосари, шунингдек, Наманган вилояти кенгаши депутати, Тошкент вилояти Молия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси, Сурхондар вилояти Қумқўрғон туман ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушганди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Коррупция Қува тумани Ҳоким ўринбосари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар