Янги тартиб 4 апрелдан кучга кирди.
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди, дея хабар берди Norma ахборот-ҳуқуқий портали.
Шу пайтгача корпоратив банк карталари эгалари улардан фақат Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган харажатларни тўлаш учун савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида фойдаланишлари мумкин эди.
Бу эса амалиётда қатор қийинчиликларни келтириб чиқарарди. Хусусан:
Биринчидан, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари ҳисобланмагани сабабли судлар ва бошқа давлат органларида давлат божлари ва бошқа йиғимларни корпоратив пластикдан тўлашга ижозат берилмас эди.
Иккинчидан, харажатларнинг батафсил рўйхати мавжуд эмаслиги ва Низомга ҳавола қилиш у ёки бу товарларни (ишлар ва хизматларни) корпоратив картадан фойдаланган ҳолда харид қилиш имконияти хусусида баҳс-мунозаралар юзага келишига сабабчи бўлар эди.
Киритилган тузатишлар билан ушбу муаммолар бартараф этилди. Давлат божлари ва йиғимларни корпоратив картадан тўлаш имконияти яратилди. Низомга ҳавола бекор қилинди. Унинг ўрнига юридик шахслар ўз фаолиятлари билан боғлиқ харажатларни корпоратив пластик ёрдамида тўлашлари мумкин бўлди.
Шу билан бирга ушбу тўлов усулидан фойдаланишга доир бошқа қоидалар ўзгартиришсиз қолдирилди. Хусусан, корпоратив банк картасига унинг сақловчига тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказишга илгаригидек йўл қўйилмайди.
Ҳужжат 4 апрелдан кучга кирди.

Фирдавс БЕК