Римликлар икки марта автогол ва бир марта “Барса” дарвозасини ишғол қилишди. Бироқ якун улар кутгандек тугамади.
Ўйиннинг 38-дақиқасида Даниэле Де Росси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Энг қизиғи, кейинги голга ҳам римликлар ўйинчиси муаллифлик қилди. 55-дақиқада меҳмонлар аъзоси Манолас Юмтити билан курашда омадсиз ҳаракат қилди ва унга теккан тўп дарвозадан жой олди.
59-дақиқада Луис Суареснинг зарбасини “Рома” дарвозабони Алиссон қайтаришга эришди, бироқ қайтган тўпни Пике бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.
80-дақиқада рақиб жарима майдонида фаоллик кўрсатган Эдин Жеко аниқ зарба билан ҳисобни қисқартиришга эришди, бироқ ўйин охирида Суарес жамоасининг тўртинчи голини уриб, ҳисобни яна йирик кўринишга олиб келди.
ЕЧЛ, Чорак финал.
“Барселона” – “Рома” 4:1.
Голлар: де Росси (38, автогол), Манолас (55, автогол), Пике (59), Суарес (87) – Жеко (80).
“Барселона”: тер Стеген, Нелсон Семеду, Пике, Умтити, Альба, Серхи Роберто (Андре Гомеш, 83), Бускетс (Паулиньо, 67), Ракитич, Иньеста (Денис Суарес, 85), Месси, Суарес.
“Рома”: Алиссон, Бруно Перес, Манолас, Фасио, Коларов, Флоренци (Ал Шаарави, 72), Стротман, де Росси (Дефрель, 77), Пеллегрини (Гоналон, 60), Перотти, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Коларов (44), Стротман (86).
Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 10 апрель куни Римда бўлиб ўтади.