...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда ЙТҲ: Икки ёшли гўдак ҳалок бўлди


18:15, 25.03.2018 Жамият
 9 006

Ундан ташқари яна бир фуқаро ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.

Кеча, 24 март, шанба куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида икки кишининг бевақт ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Энг ачинарлиси, ушбу воқеа натижасида икки ёшли гўдак ҳам вафот этган.
 
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шанба куни соат 16:30 атрофида Damas автомобили бошқарувида бўлган Ж.Усмонов Шеробод—Жарқўрғон йўлининг   7-километрига қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган А.Зиёдуллаев бошқарувидаги “КамАЗ” юк машинасига бориб урилади.
 
Натижада Damas автомашинасида бўлган йўловчилар 1959 йилда туғилган М.Абдуллаев ва 2016 йилда туғилган Л.Абдузоиров воқеа жойида ҳалок бўлишган.
 
Damas ҳайдовчиси Ж.Усмонов ва яна 8 нафар йўловчилар жароҳат олиб, касалхонага ётқизилишган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сурхондарё Шеробод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар