Футбол агентларидан бири Мино Райола “Манчестер Сити” мураббийини кескин танқид қилди.
“Ҳа, Гвардиола ажойиб ва кучли мутахассис бўлиши мумкин, аммо унинг оддий инсон сифатидаги ҳаракатлари “ноль”га тенг. Пеп шунчаки қўрқоқ ва ит одамлардан бири.
У ўзини худди классик руҳонийлардек тутади: “Нима айтган бўлсам шуни бажаринглар, лекин мен қилаётганларимни такрорламанглар”.
Агар Гвардиола бу мавсум “Манчестер Сити” билан Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олса, у мураббий сифатида қолганлардан устунлигини таъкидлайди. Лекин мен ундан нафратланишда давом этаман.
Гвардиола “Барселона”да ишлаган вақтлари Златанга катта ишонч билдирган. Аммо кейинчалик номаълум сабабларга кўра, унинг мурожаатларини эътиборсиз қолдира бошлаган.
Ҳаттоки Златан билан шунчаки сўрашишни ҳам канда қилиб қўйган. Шунингдек, Гвардиола бу ишини Максвелл билан ҳам такрорлаган, Макс эса жуда ҳам яхши ва намунали йигит ҳисобланади.
Шунинг учун, мен Златанга ўз Ferrari’сини Хосепнинг машинаси ўрнига қўйишни маслаҳат берганман. Албатта, Ибра менинг сўзларимни ерда қолдирмаган”, деди Райола.
Маълумот учун, Мино Райола “Манчестер Юнайтед” клубини тарк этиб, АҚШнинг “Лос Анжелес” клубига ўтган Златан Ибрагимовичнинг агенти ҳисобланади.
Златан 2009-2011 йил мавсумида Гвардиола қўл остида Каталониянинг “Барселона” клубида фаолият олиб борган.
Гвардиола эса “Манчестер Сити” билан Англия премьер-лигасида пешқадам бўлиб турибди.