Ушбу ракеталар ўта узоқдаги нишонга етиб бориши билан ҳам диққатга сазовордир.
Ушбу ҳарбий амалиёт Туркиянинг ичкарисидаги Синоп ҳарбий полиганида амалга оширилгани айтилмоқда.
Таъкидлаш керакки, ушбу ракеталар ўта узоқдаги нишонга етиб бориши билан ҳам диққатга сазовордир.
Мазкур ракеталар Туркиядаги Илмий-техник тадқиқотлар кенгаши (TÜBİTAK) ва Мудофаа саноати илмий тадқиқот институти (SAGE) олимлари томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Маълумот ўрнида, ушбу ракеталарнинг лойиҳаси 2017 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтган XIII халқаро мудофаа саноати воситалари кўргазмасида тақдим этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Хитой ва Россия ўртасидаги “қуролланиш пойгаси” ўзига хос “Совуқ уруш”ни келтириб чиқарётгани ҳақида хабар қилган эдик.