...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотожамланма: Барчани ўзига тортадиган қизиқарли фактлар


16:14, 25.03.2018 Бу қизиқ
 9 005

Гарчи рақамларни унчалик хуш кўрмаган кишилар ҳам бу маълумотлардан ўзини четга ололмайди ва уларга берилиб кетади.

Бизни ўраб турган борлиқда шундай ажойиб воқеалар содир бўладики, биз кундалик ташвишлар билан бўлиб, уларга эътибор ҳам бермаймиз.
 
Мана шундай қизиқарли фактларни “adme.ru” нашри тўплаб, ҳавола этди. Қуйида сиз ана шу қизиқарли рақамлардан хабар топасиз:
 
  1. Бангладеш аҳолиси Россияникидан кўпроқ
 

 
Кўринишидан Россия Европа ва Осиё қитъасининг каттагина қисмини эгаллагани ҳолда ҳудуди бўйича дунёда биринчи ўринда туради, аммо ундан бир неча баробар кичкина бўлган Бангладеш аҳолиси Россияникидан деярли 20 миллионга кўпроқ.
 
  1. Самодаги юлдузлар сони Ер юзидаги дарахтлар сонидан кам
 

 
Ерда Сомон йўлидаги юлдузлардан кўра кўпроқ дарахтлар мавжуд. Маълумотларга кўра, сайёрамизда 3 триллион дарахт бор, самода эса 400 милиард юлдуз порлайди.
 
  1. Германия болалар энг кам мамлакатдир
 

 
14 ёшгача бўлган болалар Германияда умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этса, Кенияда 40 фоизни ташкил этади.
 
  1. Мэри ва Жеймс энг машҳур исмлар
 

 
1917-2016 йиллар орасида дунёга келган болалардан қиз болалар орасида Мэри, ўғил болалар орасида Жеймс энг кўп қўйилган исм ҳисобланади. Жеймс исми деярли 5 миллион ўғил болага, Мэри эса 3,5 миллион қизчаларга қўйилган.
 
  1. Хитой – “Олтин республика”
 

 
Хитойда дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда энг кўп олтин мавжуд. Маълумотларга кўра, мамлакатда йилига 440 тонна олтин қазиб олинади.
 
  1. Швецияда 200 мингдан ортиқ Карлсон бор
 

 
Ҳаммамизга яхши таниш бўлган мултфильмдаги Карлсон исми Швецияда жуда ҳам машҳурдир. Ушбу мамлакатда Андерсондан кейинги ўринда турувчи Карлсон исми билан истиқомат қиладиганлар 200 мингдан ошади.
 
  1. Ер аҳолиси охирги минг йилда 22 баробарга кўпайди
 

 
Минг йил муқаддам Ер юзидаги аҳоли сони 275 миллион бўлгани айтилади. 2000 йилда эса сайёрамизда 6 миллиарддан ортиқ одам яшар эди.
 
  1. Шанба куни дунёда энг кам чақалоқлар туғилади
 

 
Маълумотлар шанба куни чақалоқлар ҳафтанинг бошқа кунларига қараганда камроқ туғилишини кўрсатди. Чақалоқлар пайшанба ва душанба куни энг кўп туғилар экан.
 
  1. McDonalds сониясига 75 та “Fast food” сотади
 

 
Дунёдаги энг йирик “Fast food” таомларини тайёрловчи АҚШнинг Макдонладс корпорацияси турли буюртмаларни ҳисобга олганда сониясига 75 та бургер сотиши аниқланди.
 
  1.  АҚШда ҳар куни 1700 нафар миллионер пайдо бўлади
 

 
Кунига АҚШда 1700 киши миллионерга айланади. Маълумотларга кўра, ҳозирда АҚШда 1 миллион доллардан кўп даромадга эга 8 миллион нафар миллионер бор.
Икром Раҳмон

Теглар:фактлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


64 катак сирлари

09:57, 06.08.2017 4 298

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!