Энг эътиборли жиҳати, ҳар уч филиални битирадиган ёшларнинг бўлажак иш жойлари ҳозирданоқ тайин.
Ушбу топшириқларга асосан, воҳада Тошкент тиббиёт академияси ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз, Термиз давлат университетининг Денов филиаллари фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур ўқув юртлари фаолияти қуйидаги асосда ташкил этилган:
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали Термиз тиббиёт коллежи негизида иш бошлади. Бу масканга зарур асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари келтирилди. Иккита ўқув биноси, ахборот-ресурс маркази, ёпиқ спорт зали, 460 ўринли иккита талабалар турар-жойи фойдаланишга топширилди. Талабаликка 300 нафар абитуриент қабул қилинди.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалига эса 520 нафар талаба қабул қилинди. Улар бешта йўналиш ва махсус сиртқи бўлимда ўқишади. Мазкур жараёнда Термиз шаҳри ва барча туманлар кесимида педагогларга бўлган эҳтиёж ҳисобга олинди. Шунга мувофиқ, берилган квоталар тақсимланди.
Термиз давлат университетининг Денов филиалига 700 нафарга яқин талабалар тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинди.
Энг эътиборли жиҳати, ҳар уч филиални битирадиган ёшларнинг бўлажак иш жойлари ҳозирданоқ тайин. Негаки, улар ўз ҳудудидаги тиббиёт ва таълим муассасалари билан шартномалар имзолашган.