...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сооранбай Жеенбеков ва Имомали Раҳмон Душанбеда учрашди


12:48, 02.02.2018 Олам
 2 373

Икки мамлакат президентлари бугунги кунда мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтишди.

Кеча, 1 февраль куни Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси президенти Сооранбай Жээнбеков ўртасида Душанбе шаҳрида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Икки мамлакат президентлари бугунги кунда мавжуд муаммоларга тўхталиб, булар юзасидан тегишли кўрсатмалар беришди.
 
Қирғизистон президенти Сооранбай Жеенбековнинг Душанбега расмий ташрифи давомида қуйидаги масалалар муҳокама этилган:
 
  • икки мамлакат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини ошириш;
 
  • Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида чегара делимитация қилинишини якунлаш;
 
  • товарлар экспорти, импорти ҳамда реэкспорти соҳасида ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш;
 
  • яқин келажакда Тожикистон тадбиркорлари иштирокида Бишкекда бизнес-форум ўтказиш;
 
  • сув ресурсларидан самарали фойдаланиш.
 
Шунингдек, икки мамлакат фуқароларининг ўзаро сафарлари ва туризмини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Бишкек-Душанбе-Бишкек йўналиши бўйича парвозлар сони кўпайтирилиши белгиланди.
Икром Раҳмон

Теглар:Тожикистон Қирғизистон Сооранбай Жеенбеков Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!