2016 йилда эса вилоятда 15 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига 144 километрлик янги сув қувурлари тортиш, 122 минг аҳолининг сув таъминотини тубдан яхшилаш режалаштирилган.
Вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонасидан олинган маълумотларга кўра, 2015 йилда вилоятнинг 14 та массивида барпо этилган 975 намунавий лойиҳа асосидаги замонавий уйлар ҳам ичимлик суви билан таъминланган. Бунинг учун 27,5 километрга яқин янги сув қувурлари тортилиб, артезиан қудуқлар қазилди.
Термиз туманидаги Тинчлик массивида 265 та намунавий лойиҳа асосидаги якка тартибдаги замонавий уй-жой қад ростлади. Янги массивни сифатли ичимлик суви билан таъминлаш учун 3 километрга яқин масофага сув қувури ётқизилди. Артезиан қудуқ қазилиб, шаҳарникидан қолишмайдиган шароитларга эга уйларни оби ҳаёт билан узлуксиз таъминлаш йўлга қўйилди.
2016 йилда эса вилоятда 15 миллиард сўмга яқин маблағ эвазига 144 километрлик янги сув қувурлари тортиш, 122 минг аҳолининг сув таъминотини тубдан яхшилаш режалаштирилган.