...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулбаҳор Эрқулова ўзи ва Абдуҳошим Исмоилов ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди


15:58, 20.01.2016 Шоу-бизнес
 13 450

Хонанда шу бугунга қадар бўлган интервьюларда 5 йилдирки ансамблдаги фаолияти қил устида тургани, ансамбль раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов билан келишмай қолганини айтарди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова 18 январь куни Facebook.com ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида “Бугун мен учун энг бахтли кун”, – дея хабар қолдирди. Гулбаҳор Эрқулованинг ёзишича, хонанда 1 йиллик танаффусдан сўнг яна Юнус Ражабий номидаги мақом ансамблида фаолиятини бошлаган. Хонанда шу бугунга қадар бўлган интервьюларда 5 йилдирки ансамблдаги фаолияти қил устида тургани, ансамбль раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов билан келишмай қолганини айтиб, 2015 йилда ишдан бўшатилганини айтган эди. “Qalampir.uz” масалага ойдинлик киритиш, Эрқулованинг ишга қайтиши сабабларини билиш мақсадида у билан боғланди.

Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
— Ҳа, жонажон ансамблимга қайтганим рост. Шу кун келишига ишонардим, юрагимда устозларимга, ансамблимга, мақом қўшиқларимизга бўлган муҳаббат сўнмаган. У бугун янада аланга олди. Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ишга чақирганларида, аввалига ҳайрон қолдим. Хонага олиб кириб мажлис ўтказдилар, Гулбаҳорнинг ўрни шу ансамблда, бошқача бўлиши мумкин эмас дедилар. Тўғриси, мен шу бугунгача ансамблимга, устозларимнинг ўгитларига ҳиёнат қилмадим. Улардан доим хабар олиб, йўқлаб турдим. Ансамблдаги ёш қизлар лоақал бир марта йўқлашмаганидан ранжиган эдим. Майли ҳаммаси ортда қолди.

Абдуҳошим Исмоиловдан миннатдорман. Ўртамиздаги гина-кудратлар, майда гап-сўзларга қарамасдан яна ишга чақирдилар. Эски гапларни эслаганлари ҳам йўқ. Хатолар, келишмовчиликлар ўтган йилларда қолиб кетди. Иккимиз ҳам нима ўтганини ўзимиз биламиз. Буни одамларга ошкор этишдан, эски гапларнинг ортидан юриб, фалончи бу деди, анавиниси бошқа гап айтди дейишдан фойда йўқ. Энг муҳими мен бугун ўз ўрнимда, ансамблимдаман.

Бугуннинг гапи, эртага тўғри келмайди. Қачонлардир ансамблим, Абдуҳошим ака билан дарз кетган муносабатларимиз ҳақидаги интервьюларим роса шов-шув бўлиб, яна янги ғийбатларга сабаб бўляпти. Мен буни истамаган бўлардим. ОАВ вакиллари бирор нарсани оммага тақдим этишдан аввал ҳозирги вазият қандайлигини инобатга олишларини, эски гапларни қўзғамасликларини сўраган бўлардим. 

Теглар:Гулбаҳор Эрқулова Абдуҳошим Исмоилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
07:02 17.04.2016

Г.Эрқуловани тили бошини ейди ўзини тиймаса, чунки хар доим хар ерда бировларни кавлаб юрадикан, шунинг учун ўзига келволсин деб ишдан бўшатишганде, вақт олий хакам деганларидек опа уйда ўтириб дўппичасини ерга қўйиб қилмишларини сархисоб қилганлар ва хато қилганини тушунган, ва нихоят ишга қайтганлар



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!