
“Ўзбекистон демографик йиллик тўплами”ни нашрдан чиқарилди.
Ушбу тўпламда Ўзбекистон Республикасининг аҳоли сони тўғрисида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида аҳоли сони ва таркиби тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Хабарда 2011 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳоли сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 мартдаги “Аҳоли сонининг танлама статистик кузатувини тайёрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилган кузатувлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда келтирилгани айтиб ўтилган.
Нега айнан 2011 йил 1 январь ҳолатига? Орадан 6–7 йил ўтиб? Буниси мавҳум ва тушунарсиз...
Шу сабабли Қўмитадан маълумотларни аниқлаштиришни ҳамда тўпламни юклаб олиш имкониятини яратишни сўраймиз.