...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татьяна Каримова ЎзДЖТУдаги тақдимотда иштирок этди


20:52, 07.09.2017 Олам
 6 300

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова иштирок этди.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ислом Каримов хотирасини ёд этиш ҳамда “My First President”, яъни “Менинг Биринчи Президентим” деб номланган инглиз тилидаги иншолар тўпламининг тақдимоти муносабати билан тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.


 
Хабарда айтилишича, ЎзДЖТУ ректори Ғ.Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовалар иштирок этиб, Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларни ёдга олди.
 
Мустақиллик меъмори Ислом Каримовнинг фидойилик, ватанпарварлик, адолатпарварлик, самимийлик, меҳрибонлик каби олижаноб фазилатлари ёшлар учун ёрқин ибрат намунаси экани айтиб ўтилди.


 
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуаси, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган “My First President” инглиз тилидаги иншолар танловида Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабалари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирок этишди.


 
Танлов комиссияси томонидан 500 дан зиёд иншо кўриб чиқилиб, уларнинг 36 таси тўпламга киритилди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди, “Биринчи Президент ва ёшлар” деб номланган видеоролик намойиш этилган.
 
Танлов ғолибларига диплом ва совғалар топширилди. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ислом Каримов Татьяна Каримова Танлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!