“Мулоқот” журнали қабиҳ мафкуранинг шиоридан юз ўгирди.
Собиқ совет даврида шиорбозлик шунчалик авжига чиққан эдики, барча нашрлар номлари тепасига “Бутун дунё пролетарлари, бирлашингиз!” деган марксча хитоб ҳукмрон эди.
Ўз фаолиятини ошкоралик йилларида, яъни 1990 йил 1 октябрдан бошлаган “Мулоқот” журнали қабиҳ мафкуранинг шиоридан юз ўгирган биринчи журнал бўлди.
Мустақиллигимиз ҳали эълон қилинмай туриб, дадил қадамларни ташлай бошлаган журнал ўзига Алишер Навоий ҳазратларининг “Одами эрсанг демагил одами, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами” деган ҳикматли сўзини бош шиор қилиб олган.

Мусулмонбек Иброҳимов