Назорат шакллари орасида мавзули экспресс-ўрганиш ўзгаришлардан бири бўлиб киритилди.
Ҳужжат билан солиқ назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилиши белгиланди:
- солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш;
- солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш;
- бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумларни ҳисобга олиш;
- камерал назорат;
- хронометраж кўздан кечириш;
- хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги сонининг ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг;
- солиқ текширувлари;
- мавзули экспресс-ўрганиш;
- фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;
- акциз тўланадиган айрим турдаги товарларни маркалаш, шунингдек айрим корхоналарда молия инспектори лавозимини жорий этиш;
- давлат даромадига қаратилган мол-мулкни реализация қилишдан олинган пул маблағлари давлат даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш;
- бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифасини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар устидан назорат қилиш;
- солиқ мониторинги;