Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан:
жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- юридик шахслар – 12 фоиз;
- тижорат банклари – 20 фоиз;
- цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
- полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
- мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
- дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.
Эслатиб ўтамиз, илгариги тартиб бўйича жисмоний шахсларнинг даромадига қуйидагича солиқ солинган:
- даромаднинг энг кам олйик иш ҳақининг бир бараваригача бўлган қисмига – 0 фоиз;
- даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача қисмига – 7,5 фоиз;
- энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача қисмига – 16,5 фоиз;
- даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва ундан кўп қисмига – 22,5 фоиз.