Солиқ кодексига янги модда киритилди.
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қуйидаги мазмундаги 71-2-модда билан тўлдирилди:
“71-2-модда. Мавзули экспресс-ўрганиш
Мавзули экспресс-ўрганиш камерал назорат натижалари бўйича жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун амалга оширилади.
Солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг камерал назорат натижаларига доир талабномасига жавобан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида ушбу ахборотни ўрганиш зарурлиги мавзули экспресс-ўрганишни тайинлаш учун асос бўлади.
Мавзули экспресс-ўрганишларни тайинлаш мезонлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қуйидаги мазмундаги 71-2-модда билан тўлдирилди:
“71-2-модда. Мавзули экспресс-ўрганиш
Мавзули экспресс-ўрганиш камерал назорат натижалари бўйича жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун амалга оширилади.
Солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг камерал назорат натижаларига доир талабномасига жавобан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида ушбу ахборотни ўрганиш зарурлиги мавзули экспресс-ўрганишни тайинлаш учун асос бўлади.
Мавзули экспресс-ўрганишларни тайинлаш мезонлари қуйидагилардан иборат:
- солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлиги;
- устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан соф фойда тўғрисидаги ҳисоботлардаги ҳамда дивидендларни ҳисоблашдаги, шунингдек давлат унитар корхоналари томонидан соф фойдани ҳамда соф фойданинг 30 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмаларни аниқлашдаги давлат солиқ хизмати органларидаги хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўғрисидаги бошқа мавжуд маълумотлар билан тафовутлар;
- олинган ва реализация қилинган товар-моддий қимматликлар, бажарилган ишларнинг ва кўрсатилган хизматлар ҳажмларининг, номенклатурасининг (ассортиментининг) ва суммаларининг камерал назорат натижасида солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича пул маблағлари ҳаракати таҳлили чоғида аниқланган номутаносиблиги;
- солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига ахборот тақдим этиш мажбурияти юклатилган органлар ва ташкилотлардан давлат солиқ хизмати органларига келиб тушган ахборот бўйича аниқланган тафовутлар ҳамда четга чиқишлар;
- валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида аниқланган қоидабузарликлар, шу жумладан ташқи савдо контрактлари бўйича импорт ва экспорт қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг ошириб юборилиши ва камайтирилиши.
Мавзули экспресс-ўрганиш фақат камерал назорат амалга оширилган солиқ даври учун амалга оширилиши лозим. Мавзули экспресс-ўрганишни амалга ошириш муддати етти календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Зарур ҳолларда (фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажмини аниқлашда, назорат ўлчовлари ва ҳоказода) мавзули экспресс-ўрганишда иштирок этиш учун ўрганиш натижасидан манфаатдор бўлмаган экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар жалб этилиши мумкин.
Ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан даромад олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бўлган жойларни кўздан кечириш солиқ тўловчининг солиқ хизмати органининг талабномасига жавобан тақдим этган ҳужжатларида акс эттирилган иш ўринлари сонини, товар-моддий қимматликларнинг, асосий воситаларнинг ёки бошқа мол-мулкнинг мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида ўтказилади. Зарур ҳолларда, кўздан кечириш чоғида фото- ва видеотасвирга олиш амалга оширилиши мумкин.
Солиқ тўловчи томонидан мавзули экспресс-ўрганишга тааллуқли ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси томонидан бу тўғрисида далолатнома тузилади. Далолатнома илгари солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотни ишончли эмас деб топиш учун асос бўлади.
Мавзули экспресс-ўрганиш натижалари бўйича қоидабузарликлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола қилган ҳолда, солиқ тўловчининг тушунтиришларини инобатга олиб, аниқланган қоидабузарликлар батафсил баён қилинган маълумотномани тузади.
Мавзули экспресс-ўрганиш маълумотномасига қуйидагилар илова қилиниши керак:
ўрганишни тайинлаш учун асос бўлган мезон кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари;
ўрганишни ўтказиш давомида олинган ҳужжатларнинг нусхалари, шунингдек ўрганиш доирасидаги ҳаракатлар бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Солиқ тўловчига ўрганиш маълумотномаси тақдим этилган кун ёки маълумотномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган сана мавзули экспресс-ўрганиш тугалланган кун деб ҳисобланади.
Мавзули экспресс-ўрганиш давомида солиқ тўловчилар ўрганиш тугагунига қадар солиққа оид ҳуқуқбузарликни мустақил равишда бартараф этишга ҳақлидир.
Мавзули экспресс-ўрганиш натижалари камерал назорат материалларига илова қилинади”;
Суннатилла Абдуллаев