Зокир Алматов 1991 йилдан 2005 йилагча Ички ишлар вазири сифатида фаолият юритган.
Мазкур тадбир 7 декабрь куни “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилди. Маросимда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг чиқиш қилгани энг катта янгилик бўлган эди. Ана шундай янгиликлардан яна бири собиқ Ички ишлар вазири Зокир Алматовнинг маросимга таклиф этилгани бўлди, десак муболаға бўлмайди.
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройидаги тадбирга таклиф этилган Зокир Алматов “Ўзбекистон” телеканали орқали ҳам бир неча бор кўрсатилди.
Аввалроқ, 1997 йилдан 2001 йилга қадар Тошкент шаҳар ҳокими бўлган Козим Тўлаганов ҳам давлат ишига қайтарилиб, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши устидан Давлат назорати бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинлагини ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, Зокир Алматов 1949 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Зокир Алматов 1991 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири сифатида фаолият юритган. 2005 йилда “Буюк хизматлари” учун ордени билан мукофотланган.