...
МЕНЮ
ONLINE TV

ШҲТ саммити меҳмонлари “Минор” масжидига ташриф буюрди


17:02, 24.06.2016 Жамият
 5 287

Мустақиллик йилларида Президент Ислом Каримов ташаббуси билан бунёд этилган “Минор” жоме масжиди меҳмонларнинг ҳайратига сабаб бўлди.

23-24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган хорижий меҳмонлар пойтахт Тошкентнинг диққатга сазовор масканларига ташриф буюрмоқда.
 
23 июнь куни “Минор” жоме масжидида бир қатор турли мамлакат вакиллари кутиб олинди. Жумладан, АСЕАН халқаро ташкилоти бош котиби Ле Лионг Минь, China Minmetals Corporation раҳбари Ли Лианг, Ҳиндистон ва Хитой божхона қўмитаси мутахассислари ҳамда ахборот агентликлари вакиллари ташриф буюришди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайтида хабар берилди.
 
Мартабали меҳмонларга “Минор” жоме масжидининг Президент Ислом Каримов ташаббуси билан бунёд этилгани, унда Хитой, Украина ва Бельгия каби давлатларнинг энг сара, бақувват қурилиш хом-ашёлари ишлатилгани, замонавий технология ва барча иситиш-совутиш тизимлари билан таъминлангани, 5000 нафар намозхон эмин-эркин ибодат қилиши учун барча қулай шароитлар яратилгани ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
 
Меҳмонлар моҳир ўзбек усталарнинг қўл меҳнатлари ва ҳунармандларнинг санъат даражасига етказиб яратган нақш безаклари, хаттотларнинг тилла суви билан юритган ояти-карималарига тасаннолар айтдилар. Меҳмондўст мезбон ўзбекларга илиқ таассурот ва олинган маълумотлар учун ташаккур изҳор этдилар, дейилади хабарда. 

Теглар:Минор масжиди ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nuriddin
20:23 24.06.2016

Узбекларнинг кучини бир куриб куйишсин. Мана тинчлик деган буюк неъмат нима учун керак. Бекорга МДХ давлатлари орасида энг бахтлиси эмасмиз. Президентимизга офарин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар