Беморларга фармацевтика маҳсулотларини тайинлашда янгича тизим ишлаб чиқилади.
Қарорга кўра, 2019 йил 1 июлдан фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими тажриба шакли жорий қилинади.
Ушбу тизим фармацевтика маҳсулотлари ҳақида батафсил ахборот олиш, электрон рецепт орқали фармацевтика маҳсулотларини шифокорлар томонидан тайинлаш тизимини жорий қилиш имкониятини беради.
Ахборот тизимини “UZINFOCOM” МЧЖ ишлаб чиқади.