Нодир Тўлаганов каналдаги фаолиятини Бош муҳаррир сифатида давом эттиради.
Йиғилишда “Ўзбекистон 24” телеканали директори бўлиб ишлаб келаётган Нодир Тўлаганов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига “Ёшлар” телерадиоканали директори бўлиб ишлаб келаётган Мадамин Сафаров тайинланди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг йиғилишда иштирок этган манбаси хабар бермоқда.
Нодир Тўлаганов каналдаги фаолиятини Бош муҳаррир сифатида давом эттиради.
Маълумот учун, Мадамин Сафаров ўз иш фаолиятини Ўзбекистон радиолар уйида бошлаган. Телевидениедаги ишини эса “Ўзбекистон” телеканалида бошлаган Сафаров кўп йиллар “Тошкент” телерадиоканалида директор бўлиб ҳам ишлади. Ўша даврларда “Тошкент” телеканали равнақ топди. Янги чеҳралар пайдо бўлди, кўрсатувлар тилга тушди. Мадамин Сафаров “Ёшлар”га қанот қоққан вақтда унинг ортидан “Тошкент”даги бир гуруҳ ижодкорлар ҳам “Ёшлар” телеканалига ўтган эди.
Айни дамда “Ёшлар” телеканалида Мадамин Сафаровдан бўш қолган курсини ким эгаллаши маълум эмас.