...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Администрациясида навбатдаги йиғилиш. ЎзА қаттиқ танқидга учради


12:31, 21.09.2018 Жамият
 6 734

Мамлакатдаги нодавлат ОАВ вакиллари ушбу йиғилишда иштирок этмаган.

Кеча, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари соҳаси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ходимлари, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Ўзбекистон овози” газеталари муҳаррирлари, ЎзА ахборот агентлиги раҳбарияти иштирок этган. Мамлакатдаги нодавлат ОАВ вакиллари ушбу йиғилишда иштирок этмаган.
 
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда, бир қатор оммавий ахборот воситалари фаолияти кўриб чиқилган. Хусусан, мамлакатдаги ягона давлат ахборот агентлиги саналмиш ЎзА фаолияти қониқарли эмаслиги айтилган. 

Теглар:Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар