“Тошкент” канали раҳбари бўлган Мадамин Сафаров “Ёшлар” каналига ўтди.
Сўнгги хабарларга қараганда, Озодбек Назарбеков 1 ой ўтар-ўтмас ўзининг хоҳиши билан “Ёшлар” каналини бошқаришдан воз кечган. Каналга директор этиб Мадамин Сафаров тайинланди. У аввал “Тошкент” телеканалида раҳбар лавозимида ишлаган.
Маълумотларга кўра, Озодбек Назарбеков телеканалда продюсер сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.