Мазкур саралаш ўйинлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
2018 йилнинг 20 сентябридан 7 октябрига қадар ўтказиладиган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё чемпионатига 16–24 сентябрь кунлари Малайзия мезбонлик қиладиган бўлди.
Унда Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси саралаш босқичининг “А” гуруҳидан жой олган. Жамоа Осиё Чемпионати финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланка термасига қарши баҳс олиб боради.
Ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатлари ўйинлари эса 2018 йилнинг 18 октябрь-4 ноябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтади.
Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионатига саралаш босқичининг “B” гуруҳидан ўрин олган.
Гуруҳда, шунингдек, Тожикистон, Бангладеш, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка терма жамоалари жой олган.
Мазкур саралаш ўйинлари шу йилнинг 31 октябрь-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.