Шаҳар ҳокимияти ноқулайлик учун узр сўради.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади.
“Юнусобод” метро йўналишида қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 21 сентябрь кунидан бошлаб Аҳмад Дониш кўчасининг марказий йўналиши вақтинчалик ёпилади. Транспорт ҳаракати Аҳмад Дониш кўчаси ёнида ташкил этилган айланма йўл орқали амалга оширилади.
“Вақтинчалик ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти узр сўрайди”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида.

Суннатилла Абдуллаев