...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерзодхон Қудратхўжаев: “Бюллетенда президентликка номзоди берилган 4 киши ичида мен чинакамига ишонган инсон бор”


19:01, 04.12.2016 Жамият
 3 450

“Бизнинг сайлов участкаларида яратилган имкониятлар кўп давлатларда йўқ”, дейди сиёсий фанлар номзоди, доцент Шерзодхон Қудратхўжаев.

Бугун бўлиб ўтаётган президент сайловларида сиёсатчилар, олимлар, тадқиқотчиларнинг иштирок этаётгани ҳам айни муддао. Чунки ўз иш фаолияти доирасида улар чет элларга ҳам ташриф буюришади ва бевосита ўша давлатда юз бераётган сиёсий жараёнларда иштирок этишади.
 
Сиёсий фанлар номзоди, доцент, “PRESS CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” матбуот-клуби модератори Шерзодхон Қудратхўжаев ҳам сайловларда иштирок этиб, ўз номзодига овоз берди ҳамда юртимизда ташкил этилган сайлов жараёнларини баҳолади.
 
Шерзодхон Қудратхўжаев, сиёсий фанлар номзоди, доцент:
— Мен ҳам ҳамкасбларим, юртдошларим қатори бугунги президентликка сайловларда овоз бердим. Сиёсатшунос сифатида сайлаш учун берилган рўйхатдаги 4 номзод ичида Ўзбекистонни турли вазиятларда ёруғ юз билан олиб чиқиб кета оладиган инсонга овоз берганимдан хурсандман
 
— Шерзодхон ака, хизмат юзасидан бошқа давлатларга сафар қилгансиз. У ердаги сиёсий жараёнларнинг гувоҳи бўлгансиз. Ўзбекистондаги сайлов жараёни бошқа давлатларникидан нимаси билан фарқ қилади?
 
— Энг аввало, Ўзбекистоннинг меҳмондўст эканини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Қолаверса, бизнинг юртимиз ўзига ҳос анъана ва тарихига эга. Бугунги сайлов жараёнлари ҳам юқори даражада, юқори савияда ташкил этилган. Сайлов участкаларида, ҳатто, оналар ва болалар учун ҳам алоҳида шароитлар яратилган. Ота-она овоз бераётган чоғида, уларнинг фарзандлари ўйнаб юришлари учун алоҳида ўйингоҳлар ташкил қилинди. Бу ҳам катталар, ҳам болалар учун қулай. Фуқаро чалғимасдан, ўз номзодига овоз бера олиши учун яратилган шароит. Бу ҳам аҳолига яратилган имконият, муносабат!
 
Яқиндагина АҚШда ҳам президент сайловлари бўлди ва унда Дональд Трамп ғолиб бўлди. Бироқ сайлов жараёнлари, худди курашдек кечди, десак муболаға бўлмайди, шундай эмасми? Балки сайлов аслида шундай бўлиши керакдир?
 
— Йўқ, албатта. Бизнинг мамлакатдаги сайловларда соф рақобат бор. Ҳар бир номзоднинг сайлов олди дастурини кўриб, инсонда уларнинг ҳар бирига ишонч пайдо бўлади. АҚШда эса аксинча. Давлат раҳбари лавозимига бу тарзда эришиш нотўғри, деб ҳисоблайман.
 
Кураш кураш билан, аммо орият, давлат обрўси, соғлом рақобат каби тушунчаларни унутмаслик керак. Биз шарқда яшаймиз. Биздаги барча жараёнлар шунга мос тарзда кечмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Шерзодхон Қудратхўжаев Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар