...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадина Мумтозга сайловда нима маъқул келди?


17:34, 04.12.2016 Жамият
 2 918

Ўзбекистонда она ва бола манфаатлари ҳар томонлама ҳимоя қилинади. Чунки Ўзбекистон келажаги бугун униб-ўсиб келаётган ёш авлод ва уларни тарбия қилаётган оналар қўлида.

4 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови  “Соғлом она ва бола йили давлат дастури”дан айро ҳолда ташкил этилиши мумкин эмас эди. Буни сайлов участкасига овоз бериш учун борган ёш болали оналар учун яратилган шарт-шароитлар ўзида акс эттириб турибди. Бундай шароит ҳам уй, ҳам жамоат ишларини биргаликда олиб бориш истагида бўлган аёллар учун айни муддао бўлди.
 
Санъаткорлар орасида ҳам бугун фарзанд тарбияси ва ижодни бир маромда олиб боришни уддалаётганлари йўқ эмас. Мадина Мумтоз ана шундай хонандалардан саналади. У ҳам бугун сайлов участкасида ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланди.
 
“Ёш болали оналарга уйидан кўчага чиқишнинг ўзи бўлмайди. Ушбу сайлов жараёнида мени хурсанд қилган нарса шу бўлдики, сайлов участкасларида болалар учун махсус ўйингоҳлар ташкил қилинибди. Бу мен ва мен каби оналар учун катта қулайлик яратади. Фарзандингиз майдончада ўйнаётган бир вақтда, сиз бемалол овоз беришингиз мумкин”, дейди Мадина Мумтоз.
 
Хонанда ўзи танлаган номзодга овоз бергани ҳақида айтиб ўтди.
 
“Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Мен фарзандларимиз келажаги учун, ёш авлод учун овоз бердим. Ўйлайманки, Ўзбекистон бундан кейин ҳам гуллаб яшнайди. Фарзандларимиз учун яратилган имкониятлар янада кенгайиб боради. Мен Ўзбекистонни янада ривожлантирадиган номзодга овоз бердим”, дейди хонанда.
 
Ўзбекистонда она ва бола манфаатлари ҳар томонлама ҳимоя қилинади. Чунки, Ўзбекистон келажаги бугун униб-ўсиб келаётган ёш авлод ва уларни тарбия қилаётган оналар қўлида.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Президент сайлови Мадина Мумтоз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар